XtGem Forum catalog

Ҳозиргина Малайзия пойтахти Куала Лумпурда Осиё чемпионлар лигаси - 2011га қуръа ташлаш маросими якунига етди.

Унга кўра жамоамиз "В" гуруҳидан ўрин олдилар. Биз билан бир гуруҳда Эроннинг "Истиқлол" ҳамда Саудия Арабистонинг "Ал Наср" клублари жой олдилар. Гуруҳдаги сўнгги рақиб номи плей-офф баҳсларидан сўнг маълум бўлади.
"Пахтакор" биринчи учрашувини Тошкентда ўтказади. 1 март куни Саудия Арабистони вакиллари юртимизга ташриф буюрадилар. Сўнг Равшан Ҳайдаров шогирдлари плей-офф ғолиби бўлган жамоа уйига сафар этадилар. Жамоа биринчи даврада икки учрашувни ўз майдонида ўтказади.
В гуруҳи
«Истиқлол» Эрон
«Ал Наср» Саудия Арабистони
«ПАХТАКОР»
Плей-офф босқичи ғолиби